“UzAuto Motors” ONIX ва бошқа янги моделларни ишлаб чиқаради

Жамият

image

Аввалроқ, "UzAuto Motors” компанияси янги Traiblazer, Equinox, Traverce, Tahoe автомобилларини намойиш этгани ва нархларини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
                     
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 26 декабрь куни “UzAuto Motors” компанияси автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми бўйича рекорд натижа қайд этган.

2019 йилда компания томонидан 250 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш режаси қўйилган бўлишига қарамай, харидорларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда 271 098 дона автомобиль ишлаб чиқарилган. 2018 йилда ушбу кўрсаткич 220 минг донани ташкил қилганди.  

Хабарга кўра, “UzAuto Motors” 2020 йилда харидорларга ягона платформадаги ONIX ва бошқа янги моделларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси бўйича саъй-ҳаракатларни бошлаб юборган. 2020 йил давомида ушбу автомобилни янги платформада ишлаб чиқариш жараёнига тайёрлаш мақсадида корхонада созлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабаб корхонада ишлаб чиқариш жараёни 6 январгача вақтинча тўхтатилган.

“Шу муносабат билан келаётган 2020 йилда янги моделларни ўзлаштириш доирасида ишлаб чиқариш жараёнида қисқа танаффуслар кузатилиши кутилмоқда. Бироқ бу компания томонидан харидорларга автомобилни ўз муддатида етказиб берилишига тўсқинлик қилмайди”, дейилади компания хабарида.

Маълумот учун, компания яқинда тақдим этган янги автомобилларнинг энг арзони 225 652 174 сўмдан бошланиб, энг қимматининг нархи 691 304 348 сўм деб эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

UzAuto Motors

Баҳолаганлар

335

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made