UzAuto Motors май ойини рекорд кўрсаткич билан якунлади

Бизнес

image

Май ойи UzAuto Motors учун рекорд даражада ишлаб чиқарилган автомобиллар сони билан якунланди. Жорий йилнинг май ойида компания заводларида 39 мингдан зиёд автомобиль ишлаб чиқарилган. Шу билан бирга, ушбу ҳажмнинг 92 фоизи ички бозорга йўналтирилган. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш дастури доирасида UzAuto Motors ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштириш ва модернизация қилиш ишларини давом эттирмоқда. Ишлаб чиқарилган автомобиллар сонини кўпайтириш мақсадида завод 24/7 иш режимига ўтказилган. Заводларнинг ўртача қуввати одатда ойига 30 000 дона автомобиль эканлигини ҳисобга олсак, май ойида 25 фоизга кўпроқ автомобиль ишлаб чиқарилган.

“Ички бозор талабини тўлиқ таъминлаш мақсадида UzAuto Motors бундан буён ҳам ушбу суръатни сақлаб қолишни давом эттириб, максимал натижаларга эришишга ҳаракат қилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда UzAuto Motors 327 639 дона автомобиль ишлаб чиқариб, рекорд ўрнатган ва бу компанияга МДҲда етакчи автомобиль ишлаб чиқарувчисига айланиш имконини берган.


Мақола муаллифи

Теглар

UzAuto Motors

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг