“UzAuto Motors” харидорларга машина беришни вақтинча тўхтатди

Жамият 8461
image

“UzAuto Motors” АЖ янги автомобилларни харидорларга беришни вақтинчалик тўхтатди. Бу “танаффус” жорий йилнинг 23-25 декабрь кунлари автомобиллар қолдиқларини инвентаризация қилиниши билан боғлиқ.

Шу билан бирга инвентаризация кунлари давомида дилерлар томонидан автомобиль харид қилиш учун янги шартномаларни тузиш давом этади.

Компания дилерлик марказларида инвентаризация тугагани ҳақида онлайн тартибда хабардор қилиб боради.

“Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва сизнинг тушунишингиздан умидвормиз!”, дейилади компания хабарида.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 451
Рейтинг: 3
Теглар
t
×