UzAuto Motors автомобиллар учун янги ранглар қўллай бошлади

Жамият 3816
image

UzAuto Motors компанияси автомобиллари учун янги ранглар қўллай бошлади. Бу ҳақда компания хабар бермоқда. Янги ранглар автомобилларнинг барча моделлари жорий қилинган бўлиб, уларга шартнома тузиш ҳозирдан бошланган.

Моделлар қаторига янги GYM (ёрқин кулранг) ва GUM (тўқ рангли фируза) ранглари киритилди. Янги ранглар аввал ишлаб чиқарилган GJT (яшил) ҳамда GQM (тўқ кўк) рангларнинг ўрнига жорий қилинмоқда.

2019 йилнинг июль ойида автомобилларга янги ранглар жорий қилиниши айтилган эди. Янги ранглар мижозларнинг буюртмаси асосида ишлаб чиқарилади ва 2019 йил охиридан етказиб берилади. Махсус ранглардаги автомобилларга дилерлар томонидан буюртмалар қабул қилиниши бошланган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 128
Рейтинг: 3
Теглар
t
×
×