“Uzauto Motors” 3 мартдан оммабоп автомобиллар сотувини бошлайди

Жамият

image

Ўзбекистонда эртага, 3 мартдан Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини харид қилиш учун шартнома бериш жараёни қайта тикланади. Бу ҳақда Асакадаги автомобиль заводига уюштирилган пресс-тур давомида “UzAuto Motors” масъуллари томонидан маълум қилинди.

“Uzauto Motors” 3 мартдан бошлаб мижозларга компаниянинг энг харидоргир моделлари ҳисобланган Cobalt, Spark, Nexia ва Lacetti автомобилларини сотиб олиш бўйича шартнома тузиш жараёнини қайта бошлайди”, дея масъулнинг сўзларини келтирмоқда QALAMPIR.UZ мухбири.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи бошида Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини харид қилиш учун шартномалар бериш вақтинча тўхтатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Uzauto Motors

Баҳолаганлар

2164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг