Ўз жонига қасд қилган андижонлик тадбиркорнинг отаси ҳам вафот этди

3-саҳифа

image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 25 июль куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманида “Раш-Милк” ҳамда “Recosement” брендларининг асосчиси, Андижоннинг энг ташаббускор тадбиркори Раҳмидин Мирзаев ўз жонига қасд қилган эди.

Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Жаҳонгир Жияновга кўра, бугун, 27 июль куни марҳумнинг жанозасида унинг отаси ҳам вафот этган. 

Баъзи ижтимоий тармоқ вакилларининг таъкидлашича, отасининг ўлимига жанозада содир бўлган жанжал сабаб бўлган бўлиши мумкин. Жанжал тафсилотлари ҳақида эса мутассадилар ҳали расмий изоҳ бергани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Раҳмидин Мирзаев вафоти юзасидан Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон

Баҳолаганлар

3541

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг