Ўз уйида бўри боқаётган йигит қўлга олинди

Жамият

image

Жиззах вилояти Зомин тумани “Туркман” МФЙда яшовчи фуқаро ўз хонадонида бўрини ноқонуний тарзда тутқунликда сақлаб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги маълум қилди.

“Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида ўтказиладиган кўпкари учун Зомин қўриқхонасидан бўри олиб келиниши ҳақида тарқалган хабар Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси экологик назорат инспекциясининг Зомин туман бўлими ходимлари томонидан тезкорлик билан ўрганилди. Ўрганиш давомида Зомин тумани “Туркман” МФЙда яшовчи К.Ғ. исмли фуқаро ўз хонадонида бўрини ноқонуний тарзда тутқунликда сақлаб келаётганлиги аниқланди”, дейилади хабарда. 

Шу сабабли фуқаро Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 4, 32, 33-моддалари талабларини бузганликда айбланмоқда. Шундан келиб чиқиб, фуқарога Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-бандига асосан БҲМнинг 10 баравари, яъни 3 млн сўм миқдорида жарима белгиланган.

Таъкидланишича, айни пайтда давлат инспекторлари томонидан бўрини табиат қўйнига қайтариш чоралари кўрилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги тоғли ҳудудда “Қизил китоб”га киритилган қўнғир айиқ боласи ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг