Уйқусизликни дориларсиз қандай енгиш мумкин?
Саломатлик
−
27 Октябрь 2021
8233Уйқусизлик билан курашда фойдаланиладиган таблеткалар қисқа муддатли таъсирга эга, баъзи дорилар эса ёмон таъсир кўрсатиши мумкин. Уйқусизликнинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш яхшироқ. Бу ҳақда терапевт ва юқумли касалликлар бўйича мутахассис Фаллаҳи Нуржаҳон маълум қилди.
“Уйқусизлик билан дори-дармонсиз курашишнинг биринчи усули — бу тўғри режим. Сиз бир хил вақтда уйғониш ва ухлашингиз керак, бу биологик соатни ўрнатади. Катталар ўртача етти-тўққиз соат ухлаши керак. Эфир мойлари билан ванна ҳам бунга ёрдам беради. Бунинг учун вақт бўлмаса, илиқ душ қабул қилиш кифоя. Асосийси, душ ёки ҳаммомни ётишдан икки соат олдин қабул қилиш керак. Тоза ҳавода сайр қилиш ҳам фойдали. Бунга ярим соат етарли, иссиқ мавсумда эса бир ярим соатгача айланиш мумкин”, деган шифокор.
Шифокор, шунингдек ётишдан олдин оғир овқатлардан воз кечиш кераклигини айтган. Унга кўра, бундай вақтда енгил тамадди кифоя қилади: йогурт, банан, ромашкали чой.
Мутахассис мунтазам жисмоний фаоллик талаб этилишини таъкидлаган: сузиш, рақсга тушиш, югуриш, спорт залида соат 19:00 гача машқ қилиш.
“Ҳеч қандай ҳолатда ўзингизни ухлашга мажбурламанг — бу ташвиш ва асабий тарангликни кучайтиради. Агар ярим соат давомида ухлай олмасангиз, сокин мусиқа тинглашга ёки китоб ўқишга ҳаракат қилинг. Ухлаб қолаётганингизни ҳис қилсангиз, дарров ётинг. Ётоқхонада оптимал намлик 50-60 фоизни ташкил қилса, мақсадга мувофиқ. Ҳарорат 17-20 даража бўлиши керак”, дея қўшимча қилган терапевт.