16 ёшли ўсмир уйқусизликдан вафот этди
Олам
−
19 Январь 2023
26287Россия пойтахти Москвада 16 ёшли ўсмир даволаб бўлмайдиган уйқусизлик касалининг кам учрайдиган туридан вафот этди. Бу ҳақда “Известия” манбаси маълум қилди.
Пойтахтнинг Южнобутовская кўчасида яшовчи йигитнинг уйидан жасади топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ўлимга йигитнинг уйқусизлик касаллигига чалингани сабаб бўлиши мумкин.
Маълумот учун, ирсий бўлган уйқусизлик ҳолати камдан-кам учрайдиган касаллик ҳисобланади. Кўпинча бу 50 ёшдан ошган одамларга таъсир қилади, аммо касаллик эрта ёшда ўзини намоён қилиши мумкин. Касалликнинг охирги босқичларида одам ухлай олмайди, гапира олмайди ва тезда вазн йўқотади. Дунё бўйлаб ушбу касалликнинг 70 турдаги ҳолати қайд этилган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси