Қандай егуликлар уйқусизликка сабаб бўлади?
Саломатлик
−
19 Январь 2022
18349Тунларни уйқусиз ўтказишга баъзи маҳсулотлар сабаб бўлиши мумкин. Диетолог Елена Кален кечки овқатда ейиладиган ва уйқунинг сифатига салбий таъсир кўрсатадиган машҳур озиқ-овқат маҳсулотларини санаб ўтди.
Унинг таъкидлашича, мунтазам уйқу етишмаслиги билан иммунитет пасаяди, организмда стресс гормонлари тўпланади ва тананинг умумий ҳолати ёмонлашади. Бундан ташқари, одам тезроқ чарчайди ва асабийлашади, бу кўпинча ортиқча ейишга ва ортиқча вазн пайдо бўлишига олиб келади.
Мутахассиснинг фикрига кўра, уйқусизликка баъзи озиқ-овқатлар сабаб бўлиши мумкин. Мисол учун, пиширилган гўшт, помидор, бақлажон, консерва маҳсулотлари, тузланган маҳсулотлар (сабзавотлар ҳам, балиқ ҳам), шунингдек авакадо, моғорли пишлоқ.
“Рўйхатда келтирилган маҳсулотлар жуда кўп миқдорда тиранинни ўз ичига олиши мумкин. Бу аминокислота организмда норадреналинга (стресс гормони) айланади. Унинг қондаги концентрацияси барча стрессли вазиятларда кўтарилади. Натижада, биз ҳаддан ташқари ҳаяжонланамиз ва тунда ухлашда қийинчиликларга дуч келамиз”, дея тушунтирган Кален.