“Уйқучи Жо”. Трамп яна Байденнинг устидан кулди

Олам 6849
image

АҚШ Президенти Жо Байден Глазгода (Шотландия) бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчиларининг 26-конференциясида ухлаб қолиб, бу тадбирга ўзининг қизиқиши йўқлигини кўрсатди. Бу фикрни АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп билдирди.  

“Байден глобал исиш унинг энг муҳим вазифаси эканлигини айтиб, Европага учиб кетди ва кейин конференциянинг ўзида, “бутун дунё кўз ўнгида” тезда ухлаб қолди. Мунозара мавзусига ҳақиқий иштиёқи ва ишончи бўлган одам ҳеч қачон ухламас эди”, деган сиёсатчи кенг тарқалган баёнотида. 

Трамп бу мавзуда Байденга биринчи маротаба “тош отмаяпти”. У аввал ҳам Байденни “уйқучи Жо” деган. Байденнинг Россия Президенти Владимир Путин билан жорий йил июндаги учрашуви олдидан республикачи Оқ уйнинг амалдаги раҳбарига “учрашувда ухлаб қолмасликни” тилаган, шунингдек ундан Путинга эзгу тилакларини етказишни сўраган. 

Аввалроқ, 78 ёшли АҚШ Президенти Жо Байден Глазгода старт олган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) иқлим ўзгариши бўйича 26-конференциясида ухлаб қолай дегани ҳақида хабар бергандик. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 304
Рейтинг: 3
Теглар
t
×