Уйидан 13 тонна олтин топилган мулозим ўлимга ҳукм қилинди (видео)

Олам

image

Хитойда Хайнан провинцияси маркази Хайкоу шаҳрининг собиқ мэри ва юқори мартабали партия амалдори Чжан Си коррупция, маблағларни талон-торож қилиш ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш айбловлари билан ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда бугун, 3 январь куни “Asianetnews” хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2019 йилнинг кузида унинг уйининг ертўласидан 13,5 тонна олтин қуймалари топилиб, мусодара қилинган. Тинтувлар чоғида олтиндан ташқари 23 тонна нақд пул ҳам топилиб, уларнинг умумий қиймати 286 миллиард юань деб баҳоланган. Шунингдек, собиқ амалдорнинг Хитойдан ташқарида жойлашган ҳашаматли кўчмас мулклари ва қиммат автомобиллар билан тўла гаражи аниқланган.

Олти йил давом этган тергов жараёнида Чжан Си давлат шартномаларини тузиш ва ер участкалари бўйича битимларни ўтказишда кўмаклашиш эвазига мунтазам равишда йирик миқдорда пора олиб келгани аниқланган. Йиғилган далиллар асосида суд айблов ҳукмини чиқарган ва энг олий жазо – ўлим жазосини тайинлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда Ван Бо исмли мансабдор порахўрликда айбланиб, ўлимга ҳукм қилинганди. У Ички Мўғулистон мухтор вилояти Халқ Конгресси Доимий қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари бўлган. Бо умрбод сиёсий ҳуқуқларидан маҳрум қилинган ва унинг барча шахсий мол-мулки мусодара қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

мэр Хитойда Хайнан Хайкоу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг