Уйчи тумани ҳокими ҳам ўзгарди
Жамият
−
29 Декабрь 2587 1 дақиқа
Бугун, 29 декабрь куни Шуҳрат Мусаев Наманган вилоятининг Уйчи тумани ҳокими лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнига Музаффар Абдуллаев тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, халқ депутатлари Уйчи тумани кенгашининг ҳам навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўрилган. Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилган.
Вилоят раҳбари кейинги йилларда Уйчи туманида олиб борилган ишлар, Уйчи тажрибаси доирасида эришилган ютуқлар баробарида, ишда йўл қўйилган хато ва кимчиликларга атрофлича тўхталиб, ҳудудларни янада ривожлантириш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берган. Бу ишларни амалга ошириш учун туманга янги ҳоким зарур.
Сессияда депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Шуҳрат Мирсодиқович Мусаевни Уйчи тумани ҳокими вазифасидан озод қилиш ва туман кенгашининг депутатлик ваколатини муддатидан олдин соқит қилиш ҳақидаги тегишли қарорини тасдиқлаган.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг Музаффар Абдуғаниевич Абдуллаевни Уйчи тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори бир овоздан маъқулланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янги Наманган тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётган Жобир Шарифович Абдуллаев лавозимидан озод қилингани ва унинг ўрнига Адҳам Жакбаралиевич Қорабоев ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси