“Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилади
Жамият
−
13 Март 2019
4367Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Қарор билан Ўзбекистонда “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилади.
“Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом;
“Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасининг тавсифлари тасдиқланади.
“Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг буюртмасига асосан “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаcининг белгиланган тартибда тайёрланишини таъминлайди.
“Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь