Ўзбекистон ҳуқуқ соҳаси оғир жудоликка учради

Жамият

image

Жорий йилнинг 24 февраль куни тиббий кўрикдан ўтиш учун Исроил давлатига борган 1940 йил туғилган Ўзбекистон фуқароси Марат Зоҳидов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси хабар берган.

Математик профессор Марат Зоҳидов ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида 30 йил фаолият юритди.

У Ўзбекистон Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти бош котиби, Ўзбекистон шахс ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси асосчиси эди.

Марат Зоҳидов 1952-1956 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг президенти бўлган олим Теша Зоҳидов оиласида туғилган. Москва Давлат университетини битириб, Тошкент Давлат университетита ўқитувчилик қилган.

Элчихона Консуллик бўлими томонидан ташкилий ва юридик масалаларни ҳал қилиш бўйича аниқ чоралар кўрилган.

Исроил ҳукуматининг рухсати ва қариндошларининг розилиги билан марҳум Марат Зоҳидовнинг жасади “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг навбатдаги рейсида Тошкентга юборилади.

QALAMPIR.UZ марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг