Ўтган йили ЙТҲда 263 нафар бола ҳалок бўлгани айтилди
Жамият
−
28 Февраль
2798Автомобиль йўлларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан таъсирчан назорат тўлиқ ва самарали ўрнатилмаганлиги сабабли, 2023 йилда жами 16 млн дан ортиқ қоидабузарлик қайд этилган, жумладан 13 миллиондан кўп қўпол қоидабузарлик, 42 мингга яқин транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, 300 мингдан ортиқ пиёдалар қоидабузарлиги қайд этилган.
Бу ҳақда бугун 28 февраль куни ИИВнинг 2023 йилда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси борасида тегишли вазирлик ва идоралар билан олиб борган ҳамкорликдаги ишлари юзасидан берилган ахборотида маълум қилинди.
Аниқланишича, 9 839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 9 209 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 282 нафар фуқаро қурбон бўлган.
Энг ачинарлиси, 2023 йилда болалар билан боғлиқ 1 794 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 1 568 нафар бола жароҳатланган ва 263 нафар бола вафот этган.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси