Ўтган йили қанча ички ишлар ходими хизмат вақтида ҳалок бўлгани айтилди
Жамият
−
24 Июнь 2020
98992019 йил ҳисоботларига кўра, Ўзбекистонда 28 нафар Ички ишлар ходими хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатида ўтган жамоатчилик мулоқотида маълум қилди.
2019 йилда хизмат вазифасини бажариш жараёнида 28 нафар ички ишлар ходими вафот этган, 229 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Биргина йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вақтида 20 нафар ходим ҳалок бўлган, 81 нафари жароҳатланган.
“Охирги вақтларда ички ишлар органлари фаолиятини фақат бир томонлама баҳо бериб, бирон бир хатосини кўриб қолсак, ёмонлашга ўрганиб қолганмиз.
Уни доим риск билан боғлиқлигини эсдан чиқармаслик зарур. Шу нарсага эътибор қилинмайди. Кўчада бемалол юриш, фарзандини кўчага чиққанида хавотир олмаслик ва хоказо кўзга кўринмайдиган қулайликлар ўзидан ўзи пайдо бўлиб қолгандек кўринади”, дейди Ғиёсов.
Шоҳруҳ Ғиёсов жорий йилнинг январь – май ойларидаги статистик маълумотларни ҳам очиқлаган. Унинг қайд этишича, жорий йилнинг 5 ойида вафот этган ички ишлар ходимлари 5 нафарни ташкил этади. хизмат фаолиятини бажариш вақтида 73 нафар ходим турли тан жароҳатларини олган. Вафот этганлардан 4 нафари, жароҳатланганларнинг 31 нафари эса ЙҲХ ходимларидир.
“Нима учун бу нарсалар айтилмайди, нима учун очиқланмайди? Қайси ота-она ўз фарзандини шундай ишга юборгиси келади ёки хотини бола-чақаси хавотир олиб ўтирмайди? Бизнинг ходимлар ишга кетаётганида уйига қайтиб келиши – бу бахт”, дейди Ғиёсов куянчаклик билан.
LiveБарчаси