Ўтган йилда урушлар учун қанча пул сарфлангани очиқланди

Олам

image

Ўтган 2023 йил давомида дунёдаги урушлар ва можаролар учун 17 триллион доллар сарфланган – бу пуллар фаровонлик ва қутқарув лойиҳаларига, жумладан соғлиқни сақлаш, таълим ва қурилишга сарфланмаган. Бу ҳақда кеча, 12 февраль куни Дубайдаги Бутунжаҳон ҳукумат форуми очилиш маросимида Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад Абдулла ал-Гергавий маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу маблағнинг тахминан 6 фоизи бир йил ичида инсоният олдида турган энг муҳим муаммолар, масалан, очлик ва саводсизликка барҳам бериш, саратонга қарши курашни қўллаб-қувватлаш ёки инсониятни тоза сув билан таъминлаш харажатларини қоплаши мумкин эди.

Шунингдек, вазир ушбу маблағлар очлик ва саводсизликни бартараф этиш, саратон касаллигига қарши курашни қўллаб-қувватлаш, инсониятни тоза сув билан таъминлаш мумкинлигини таъкидлади.

"Тасаввур қилинг-а, агар биз инсоният олдида турган бошқа муаммоларни ҳал қилишга кўпроқ сармоя киритсак, нимага эришиш мумкин эди", деган ал-Гергавий.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сарҳисоби ўлароқ батафсил "2023 – Қонга тўймаётган дунё" таҳлилий мақоламизда ўқишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Дубай пул можаролар урушлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг