Ўтган мавсумда АПЛ клублари қанча пул олгани маълум бўлди

Спорт 1701
image

Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 2021-2022 йилги мавсумида чемпион бўлган “Манчестер Сити” энг кўп мукофот пулига ҳам эга чиққан. АПЛдаги ғолиблик шаҳарликларнинг ҳисоб рақамини 153 миллион еврога бойитган. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

Мусобақанинг иккинчи ўринини банд этган “Ливерпуль” эса 151,8 миллион фунт ишлаб олган. Бу орқали “қизиллар”ни пул ишлаб олиш корсаткичи бўйича ҳам иккинчи бўлган. Кучли учликка эса Лодоннинг “Тоттенхэм” клуби 146 миллион фунт стерлинг билан якун ясади.

Умуман олганда, Англиянинг ҳар бир клуби 100 миллион фунтдан кўпроқ мукофот пулига эга бўлди. Ҳаттоки, ўтган мавсумда 84 та гол ўтказиб, бор-йўғи 5 та учрашувда зафар қозонган “Норвич” ҳам 100,5 миллион фунтга эга чиққан. Натижада, Премьер лига жадвалида охирги ўринни эгаллаган жамоа тарихда биринчи марта 100 миллион фунт стерлингдан кўпроқ пул олди.

Премьер лига клубларининг ўтган мавсумдаги мукофот пуллари бўйича рейтинги қуйидагича кўриниш олди:

1. “Манчестер Сити” – 153 миллион фунт стерлинг;

2. “Ливерпуль” – 151,8 миллион фунт стерлинг;

3. “Тоттенхэм” – 146 миллион фунт стерлинг;

4. “Арсенал” – 145,7 миллион фунт стерлинг;

5. “Челси” – 145,6 миллион фунт стерлинг;

6. “Манчестер Юнайтед” – 142,8 миллион фунт стерлинг;

7. “Вест Хэм”– 136,6 миллион фунт стерлинг;

8. “Лестер” – 128,6 миллион фунт стерлинг;

9. “Ньюкасл” – 126,6 миллион фунт стерлинг;

10. “Брайтон” – 125,7 миллион фунт стерлинг;

11. “Вулверхэмптон” – 124,5 миллион фунт стерлинг;

12. “Кристал Пэлас” – 120,4 миллион фунт стерлинг;

13. “Астон Вилла” – 119,6 миллион фунт стерлинг;

14. “Брентфорд” – 118,3 миллион фунт стерлинг;

15. “Эвертон” – 117,2 миллион фунт стерлинг;

16. “Лидс” – 115,1 млн;

17. “Саутгемптон” – 110,8 миллион фунт стерлинг;

18. “Бернли” – 104,7 миллион фунт стерлинг;

19. “Уотфорд” – 102,6 миллион фунт стерлинг;

20. “Норвич” – 100,5 миллион фунт стерлинг.

Маълумот учун, АПЛнинг жорий мавсумида 6 та турдан сўнг 15 очко жамғарган “Арсенал” пешқадамлик қилмоқда. Кучли учликда “Манчестер Сити” ва “Тоттенхэм” бор. Уларнинг иккиси ҳам 14 тадан очко тўплаган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 3
Теглар
t
×