Ўсмирлар ўртасида бўлган “самосуд”ни кимлар қилгани маълум бўлди
Жамият
−
14 Декабрь 2019
15958Икки нафар ўсмир бир гуруҳ шахслар томонидан шафқатсизларча калтаклангани тасвирга туширилган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган эди.
Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган текширувлар давомида бу ишни кимлар қилганига ойдинлик киритилди.
Маълумотларга кўра, видеода тасвирланган ҳолатлар 2018 йил март ойининг бошларида Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Оҳангарон кўчаси, 2/5 даҳа қаршисида жойлашган 72-сонли автокорхонанинг орқа томонида бўлиб ўтган. Унда 2001 йилда туғилган С.П. уч нафар тенгдоши билан танишлари Ш.Ф. ва Ш.Т. ларни илгари юзага келган келишмовчилик сабабли уриб тепган.
Кейинчалик мазкур ҳолат маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда икки томоннинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилинган. Келишмовчиликка барҳам берилган, ҳолат иштирокчиларининг бир-бирларига нисбатан даъвоси йўқлиги аниқланган.
“Фуқаро С.П. билан сухбатлашилганда, мазкур видео қайси йўл билан тарқалиб кетганини билмаслигини, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдириб, ушбу ҳолат юртдошларимиз орасида шов-шувга ва уларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлганлиги учун кечирим сўраган”, - дейилади маълумотда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь