Усик Жошуа билан жанглардан қанчага бойигани очиқланди

Спорт 3474
image

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBА, WBО ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби украиналик Алекандр Усик британиялик Энтони Жошуага қарши иккита жангда 65 миллион доллар ишлаб топган. Бу ҳақда “Марcа” нашри хабар берди.

Манбага кўра, икки йил аввал украиналик боксчининг бойлиги тахминан 4 миллион долларга баҳоланган. Энтони Жошуа устидан қозонилган биринчи ғалаба Усикга 13 миллион доллар келтирган. Жошуа билан ўтказилган иккинчи жанг туфайли Александрнинг  бойлиги 52 миллионга долларга кўпайди.

Қайд этиш керакки, Усик юқоридаги пулларни рингдаги чиқишлари учун қўлга киритган. Яъни реклама шартномалари ва теле ҳуқуқлардан тушадиган фоизлар Усикнинг бойлигини янада ошириши мумкин.

Жошуа ва Усик ўртасидаги дастлабки жанг 2021 йилнинг 25 сентябрида “Тоттенхэм Хотспур” стадионида бўлиб ўтган. Ушбу жангда фаолият олиб борган учта ҳакамнинг барчаси Александр Усикнинг очколар бўйича ғалаба қозонганини кўрсатган. Улар ўртасидаги иккинчи жанг эса шу йилнинг 20 август санасида ташкил этилди. Бу сафарги тўқнашувда Усик ҳакамларнинг бўлинган қарорига кўра, ғалаба қозонди. Яъни, бир ҳакам Жошуа фойдасига қарор чиқарган бўлса, икки нафари Усикнинг ғалабасини қайд этган.

Маълумот учун, Александр Усик боксдаги профессионал фаолияти давомида 20 та жанг ўтказиб, барчасида  ғалаба қозонган. Александр 13 та жангда рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 76
Рейтинг: 2.9
t
×