Усик оғир машғулотлари ҳақида гапирди

Спорт 2295
image

Профессионал бокснинг WBA, WBO, IBF ва IBO бўйича оғир вазн тоифалари ўртасида Украина чемпиони Александр Усик украиналик болалар билан учрашувда ҳаётидаги энг оғир машғулотлар ҳақида гапириб берди.

“2012 йилги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётганимизда бассейнда 10 км масофага сузганмиз. Тўхтаб туролмас эдик. Биз 5 соат 3 дақиқа давомида масофани босиб ўтдик. Аниқроғи, мен. Бу осон эмас эди, лекин мен буни амалга оширганимдан сўнг, мен ҳеч қандай муаммосиз космик кеманинг учувчиси бўлишим мумкин деб ўйладим, чунки бунча вақт тўхтамай сузишдан кўра қийинроқ иш йўқдек туюлди”, дейди Усик.

Шунингдек Александр Украина бокс ва юнон-рум кураши федерациясининг спортчиларига  маҳорат дарси ўтказди.

Учрашув давомида болалар чемпион билан унинг яқинда Энтони Жошуа билан ўтказган жанги ва Усикнинг икки вазн тоифасида биринчи бўлиб мутлақ Жаҳон чемпиони бўлишини муҳокама қилишди. Усикнинг ташрифидан кўзланган асосий мақсад хайрия дастурлари иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш эди.

Эслатиб ўтамиз, “мушук”нинг промоутери Александр Красюкнинг сўзларига кўра, агар Усик Жошуа устидан ғалаба қозонса, WВC чемпиони Тайсон Фьюрига қарши рингга кўтарилади. Беллашувга Киев шаҳри мезбонлик қилиши мумкин.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 3.1
t
×