Усик-Фюри тўқнашуви тахминан қачон ўтказилиши маълум бўлди

Спорт

image

Бокс бўйича супероғир вазн тоифаси чемпионлари украиналик Александр Усик ҳамда буюк британиялик Тайсон Фюри ўртасидаги жанг 29 апрель куни ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри инсайдери Майк Коппинжер ўз саҳифасида маълум қилди. 

“Тайсон Фюри ва Александр Усик супероғир вазн тоифасидаги мутлақ чемпионлик жанги учун музокараларни давом эттирмоқда. Жанг тахминан 29 апрель куни ўтказилиши мумкин”, дейди Коппинжер.

Шунингдек, инсайдер музокараларда Усик шартноманинг ўзига тегишли томонларини ҳал қилганини таъкидлади.

“Усик бўлажак жанг билан боғлиқ шартноманинг ўзига тегишли қисмини якунлаган, энди Фюрининг навбати. Агар Саудия промоутерлари билан келишув амалга ошмаса, жанг “Уэмбли”да ўтказилади”, дейди у.

Маълумот учун, 34 ёшли Тайсон Фюри профбоксда умумий 32 та жанг ўтказиб, жангларнинг ҳеч бирида мағлубиятга учрамаган. Британиялик боксчи 32 та жангнинг 23 тасини нокаут билан тугатган. Усик ҳам ўтказган 20 та жангининг барчасида зафар қучган.


Мақола муаллифи

Теглар

Усик Фюри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг