Усик фаолиятини қачон якунлайди?

Спорт

image

Бокс бўйича оғир вазнда жаҳон чемпиони украиналик Александр Усикнинг промоутери Александр Красюк боксчи фаолиятини қачон тугатиши ҳақида гапирди. Бу ҳақда Красюк “Boxing Scene”га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Красюкка кўра, Александр жиддий жароҳат олмаса, яна камида уч йил юқори савияда жанг қила олади. 

“Усик 36 ёшда ва у ҳали ҳам кейинги уч йил ичида ўзининг энг яхши натижаларини кўрсатиши мумкин. Бизни ташвишлантираётган нарса унинг соғлиғи. Агар унинг танаси жанг қилишга тайёр бўлса, у нафақага чиқиш ҳақида ўйламайди. Александр Усик 2013 йилда биринчи профессионал жангини ўтказган. Биз 10 йилдан бери жуда яқинмиз ва айтишим мумкинки, у доимо ўзини ёш йигитдек тутади. У ҳеч қачон фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаган ва аслида жангчи учун боксни тарк этиш жуда оғир ҳолатлигини билмайди”, дейди Красюк.

Маълумот учун, Усик навбатдаги жангини кейинги йил 17 февраль кунида Саудия Арабистонида ўтказади. Ўша куни унга британиялик Тайсон Фьюри рақиблик қилади. Жанг ғолиби мутлақ жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс Александр Усик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг