Усик-Фьюри жангининг реванш санаси маълум бўлди
Sport
−
16 August 2024 5247 1 minute
Оғир вазндаги боксчилар украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги жанг шу йилнинг декабрида ўтказилади. Бу ҳақда Саудия Арабистони Кўнгилочар ишлар бош бошқармаси раҳбари Туркиш Ал Аш-Шейх ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Фьюри-Усик 2. 21.12.2024” , деб ёзди аш-Шайх.
Қайд этиш жоиз, томонлар ўртасидаги биринчи жанг май ойида Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда ўтказилиб, тўқнашувда украиналик боксчининг қўли баланд келганди.
Маълумот учун, 37 ёшли Усик шу вақтга қадар профрингда 22 марта рингга кўтарилиб, барчасида рақибларидан устун келган. Жангларининг 14 тасида рақибларини нокаутга учратган. 35 ёшли Фюри эса 35 марта жанг қилиб, 34 та ғалаба қайд этган.
Live
All