“Урушни қўзғатдинг”. Шольц оломоннинг қаҳрига учради (видео)

Олам

image

Германиянинг Фолькенсеи шаҳрида бўлиб ўтган фестивалда оломон Германия канцлери Олаф Шольцни танқид қилди ва уни урушни қўзғатганликда айблади. Бу ҳақда Германиянинг “Bild” газетаси хабар берди

Нашр эълон қилган видеода юзга яқин оломон канцлер нутқини бўлиб, “урушни қўзғатувчи”, “ёлғончи” ва “бандит” деб бақираётгани кўрсатилган.

Саҳнага чиққанидан сўнг фуқароларнинг қаршиликлари ва ғазабига дуч келган Шольц ўз нутқини Украинага ёрдам беришни асослашга бағишлаши керак эди, аммо унинг овози томошабинларнинг ғазабланган ҳайқириқлари остида қолган. Нутқ сўзлай олмаган Шольц саҳнада мулзам бўлган.

Шунингдек, Бранденбург мамлакати Бош вазири Дитмар Воидке ҳам ушбу саҳнада нутқ сўзлаган. Ҳар икки маърузачи Украинадаги вазиятда Россияни айблаб, йиғилганларни тинчлантиришга ҳаракат қилган, бироқ томошабин баланд овоз шиорларни жўр бўлиб айтишдан тўхтамаган.

Газетанинг қайд этишича, намойишчилар дунё давлатларининг байроқларини ҳилпиратган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Украина раҳбари Владимир Зеленский Берлинга борган ва Германия Президенти Франк-Валтер Штайнмайер ҳамда федерал канцлер Олаф Шольц билан учрашган эди. Учрашув натижасида Германия ушбу йилдан бошлаб Киев ҳукуматига ҳарбий ёрдам учун яна 11 миллиард евро юборишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олаф Шольц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг