Урушга қарамай рус олигархлари бойиб кетяпти

Олам

image

Урушга қарамасдан рус олигархлари бойиб кетмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg Billionaires Index” томонидан эълон қилинган дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида маълум қилинди.

Унга кўра, Россиядаги энг бой одамларнинг бойлиги Украина урушига қарамасдан йил бошидан бери 32,01 миллиард долларга кўпайган. 

Жумладан ЛУКОЙЛ асосчиси Вагит Aлекперовнинг бойлиги 7,25 миллиард долларга ошиб, унинг жами маблағи 22,6 миллиард долларга етди. Новолипецк металл заводи эгаси Владимир Лисин 4,36 миллиард долларга, НОВAТЕК раҳбари Леонид Михелсон эса 3,49 миллиард долларга бойиди.

Август ойида “Коммерсантъ” нашри асли ўзбекистонлик USM холдинг асосчиси Алишер Усмоновнинг бойлиги йил бошидан буён қарийб 600 миллион долларга ўсгани ҳақида ёзганди. 

Шу билан бирга, 2023 йилнинг январь ойидан буён дунёнинг энг бой 10 нафар тадбиркори ҳам жами 420,5 миллиард долларга бойиди. Tesla ва SpaceX компаниялари хўжайини Илон Маск Ер юзидаги энг бой одам деб топилиб, унинг бойлиги 98,4 миллиард долларга ортди ва 235 миллиард долларни ташкил қилди.

Маълумот ўрнида, Bloomberg миллиардерлари индекси сайёрамизнинг 500 та энг бой одамини ўз ичига олади. Шундан 25 нафари Россия фуқароси ҳисобланади.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия олигархлар энг бой одамлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг