Уруш шамоли Беларусдан эсмоқда. Россиядан ҳарбий техникалар юбориляпти
Олам
−
06 Январь 2023
16009Россиянинг ҳарбий техникаларидан ташкил топган навбатдаги эшелон Беларусь Республикасига етиб келди. Бу ҳақда бугун, 6 январь куни РИА Новости нашри хабар берди.
Гап шундаки, 2022 йилнинг октябрь ойидан эътиборан Москва ва Минск минтақавий қўшинлар гуруҳини Беларусь Республикаси ҳудудига жойлаштира бошлаган эди. Лукашенко буни Россия ва Беларусь Республикалари ўртасида тузилган иттифоқнинг ғарбий чегараларидаги вазиятнинг кескинлашуви билан изоҳлаган.
Қайд этилишича, Беларусь фуқароси Александр Лукашенко 230 рақамли Қуруқликдаги умумқўшин кучларнинг ғарбий оператив қўмондонлигига келган. Айнан шу полигонда рус аскарлари жойлашган бўлиб, унга Россия ва Беларусь бўлинмаларининг жанговар мувофиқлаштириш ишлари якунлангани ҳақида ҳисобот берилган.
Беларусь Мудофаа вазирлигига кўра, Россия ҳарбий хизматчиларининг сони сал кам тўққиз минг нафарга етиши керак. Қолаверса, Беларусга 170 га яқин танклар, 200 га яқин зирҳли жанговар машиналар ва 100 миллиметр калибрга эга юздан ортиқ қурол ва миномётлар, шунингдек, самолётлар берилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беларусь фуқароси Александр Лукашенко мамлакат Россия Федерациясининг Украинадаги “махсус ҳарбий операция”сида иштирок этаётганини, бироқ Беларусга зарба берилишининг олдини олиш мақсадида ўз ҳарбийларини юбормаётганини, айтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь