Уруш русларни қайси “иномарка”лардан мосуво қилди?

Олам

Россия ва Украина ўртасидаги уруш мана 21 кундирки давом этмоқда. Ҳарбий ҳаракатлар бошлангандан бери турли давлатлар расмий Москвага қарши санкциялар жорий қилиб келяпти. Чекловлар борасида йирик хусусий компаниялар ҳам жим тургани йўқ.

Номдор автомобиль, электротехника ва турли асбоб- ускуна ишлаб чиқарувчи компаниялар Украина ҳудудида “махсус операция” бошланганидан сўнг, ўз маҳсулотларини Россияга етказиб беришдан ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликдан бош тортишни бошлади. Россиядан юз ўгирган компаниялар орасида айниқса, йирик автомобилсозлар кўпчиликни ташкил қилмоқда.

Мавжуд геосиёсий вазият туфайли BMW Group Россия бозорига автомобиль етказиб беришни, шунингдек, маҳаллий автомобилларни ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда.

“Кейинги қарорлар вазиятнинг ривожланишидан келиб чиқиб қабул қилинади. Ҳозирда биз эҳтиёт қисмлари етказиб бериш чекланган шароитда мижозлар олдидаги мажбуриятларимизни тўлиқ бажаришга имкон берадиган ечимлар устида ишламоқдамиз. Шунингдек, биз BMW Group’нинг барча стандартларига мувофиқ мижозларимиз автомобилларига хизмат кўрсатишни давом эттирамиз”, дейилади компания хабарида.

Автомобиль гигантларидан яна бири бўлган Италиянинг Ferrari автоконцерни Украинадаги воқеалар муносабати билан Россия бозори учун автомобиллар ишлаб чиқаришни тўхтатишини эълон қилди.

“Ҳозирги вазиятни инобатга олган ҳолда, Ferrari кейинги огоҳлантиришгача Россия бозори учун автомобиллар ишлаб чиқаришни тўхтатишга қарор қилди. Биз вазиятни диққат билан кузатишда давом этамиз ва ҳар доим барча қоидалар ва санкцияларга риоя қиламиз”, дейилади Ferrari баёнотида.

Қўшимча тариқасида айтиш керакки компания Украинага қуролли можаро пайтида уни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллион евро хайрия қилган.

Қимматбаҳо автомобиллар ишлаб чиқарувчи Lamborghini ҳам шундай қадам ташлади. Компания мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, Россия билан бизнес алоқалари тўхтатилганини эълон қилди. Шу билан бирга улар жанговар ҳаракатлар тезроқ тугатилиб, томонлар дипломатияга қайтишига умид билдирди.

Россияда автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатган яна бир йирик компания Ford бўлди. 

Автомобилсозлар орасида ёши Улуғлардан бўлган Ford 3 мартдан бошлаб Россиядаги заводларини ёпди.

“Ford Motor Company” қўшма корхонаси фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор муносабати билан Ford 3 мартдан бошлаб ишламай туришини маълум қилади”, дея баёнот берди компания матбуот хизмати.

“Ford Motor Company” Россия бозорига қайтса, танаффус вақтида жамоа олдидаги мажбуриятларини бажариш учун "барча қонуний чоралар" кўришга ва корхона ишини имкон қадар тезроқ тиклашга ваъда берган. 

Дунёга машҳур MAN автомобиль консерни Россия ва Беларусга юк машиналари ва бутловчи қисмлар экспортини тўхтатди. Бу қарор Россия ҳарбийларининг Украинадаги амалиёти фонида қабул қилинган.

Компания этказиб беришда ва ишлаб чиқаришда узилишлар бўлганини тушунтирди. Хусусан, 70 га яқин ходим ишлаган Санкт-Петербургда ишлаб чиқариш аллақачон тўхтатилган.

Шу билан бирга Mercedes-Benz компанияси ҳам Москва вилоятидаги заводда автомобиллар ишлаб чиқаришни ва Россия бозорига енгил ва енгил автомобилларни етказиб беришни тўхтади. Юк ташиш ва маҳаллий ишлаб чиқариш "кейинги огоҳлантиришгача" тўхтатилди, деган компания вакили. 

Ишлашни тўхтатган яна бир йирик компания бу – Volkswagen. Улар ҳам Россияга автомобилларни йиғиш ва етказиб беришни тўхтатганини эълон қилишди. 

Россияга маҳсулот етказиб бериш ва ишлаб чиқаришни тўхтатиш ниятида бўлган компаниялари қаторида Volvo ҳам бор. Бундан ташқари Chevrolet автомобилларини етказиб берувчи General Motors, Volkswagen, Skoda Auto, Land Rover, Jaguar ва AUDI, Mercedes-Benz, BMW компаниялари ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

320

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг