Уруш хавфи ортмоқда: АҚШ Эронни бир зарб билан йўқ қилмоқчи
Олам
−
26 Июнь 2019
13303Президент Дональд Трамп Эрон томонидан АҚШга ҳужум уюштириладиган бўлса, Форс кўрфазини бир зарб билан йўқ қилиб юборишини маълум қилди.
"Эроннинг бирорта америкаликка қиладиган ҳар қандай таҳдиди биз томонимиздан катта оғриқ билан қабул қилинади. Бу эса бир қанча ҳудудларнинг вайронагарчиликка юз тутишини англатади", деб ёзди Трамп Twitter'даги саҳифасида.
Шунингдек, у 2015 йилда Эрон билан ядровий келишувни имзолаган АҚШнинг собиқ раҳбарияти Обама ва Жон Керриларни эслаб ўтди. "Энди ҳеч қандай Обама ва Жон Керри йўқ", деб қўшимча қилган амалдаги Президент. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг май ойида Дональд Трамп қарори билан АҚШ ядровий келишувдан чиққан эди.
Аввалроқ, расмий Вашингтон Эронни расмий Лондон ва расмий Ар-Риёд ёрдамида Уммон кўрфазидаги нефт танкерларига ҳужум қилганликда айблаб чиққан эди. Расмий Теҳрон эса бунга алоқадор эканлигини рад этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ва АҚШ ўртасидаги халқаро муносабатлар АҚШ фуқаролик авиациясига тегишли бўлган разведка дрони Эрон томонидан уриб туширилгандан сўнг кескинлашиб кетди.
Олдинроқ, БМТ бош котиби Антонио Гутерриш ҳам Форс кўрфазида юз бераётган сиёсий таранглик ҳолати бўйича ўз фикрларини билдириб ўтган эди.
LiveБарчаси