Уруш бошланганидан бери еттинчи миллиардер Россия фуқаролигидан воз кечди

Олам

image

Алишер Усмоновнинг собиқ шериги миллиардер Василий Анисимов Россия фуқаролигидан воз кечди. Бу ҳақда DW нашри хабар берди.

Қайд этилишича, бизнесмен Василий Анисимов Украинада уруш бошланганидан кейин Россиядан "сурган" еттинчи миллиардер ҳисобланади. "Forbes" бизнесменнинг умумий бойлигини 1,6 млрд долларга баҳолаган. 

Хорватия фуқаролигига ҳам эга бўлган Анисимов Россия иқтисодиётига 11 миллион доллар сармоя киритган. Шунингдек, у Қозоғистон ва Африкада бизнеси бўлиб, БААдаги кўчмас мулкка ҳам эгалик қилади.   

Ҳужжатларга кўра, Анисимов Россия фуқаролигидан воз кечишини 2022 йил сентябрь ойида расмийлаштирган. Шу билан бирга, у бизнес визаси билан Россияга келиб-кетишда давом этмоқда, унга таклифномани "Большое Домодедово" компанияси берган. 

Маълумот учун, Украинада уруш бошланганидан кейин олти миллиардер – Тимур Турлов, Рубен Варданян, Юрий Милнер, Николай Сторонский, Игорь Макаров, шунингдек, Олег Тинков Россия фуқаролигидан воз кечган.

Эслатиб ўтамиз, миллиардер Юрий Мильнер ўзи ва оиласи 2022 йилнинг ёзида Россия фуқаролигидан воз кечганини маълум қилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия миллиардер Василий Анисимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг