Миллиардер Юрий Мильнер Россия фуқаролигидан воз кечди
Олам
−
11 Октябрь 2022
7784Миллиардер Юрий Мильнер ўзи ва унинг оиласи 2022 йил ёзида Россия фуқаролигидан воз кечганини Twitter’да ёзиб қолдирди. Тадбиркорнинг вакили бу маълумотни “Forbes” журналига тасдиқлади.
“Оилам ва мен 2014 йилда, Қрим Россияга қўшиб олинганидан кейин Россияни бутунлай тарк этган эдик. Ва бу ёзда биз Россия фуқаролигидан чиқиш жараёнини расман якунладик”, дейди тадбиркор.
Юрий Мильнер 1999 йилда Исроил фуқаролигини олган ва бир неча йил мамлакатда яшаган, шундан сўнг у АҚШга кўчиб ўтган.
“Forbes” 2022 йилда Мильнернинг бойлигини 7,3 миллиард долларга баҳолаган. Тадбиркор журнал томонидан тузилган энг бой россияликлар рўйхатида 15-ўринни эгаллади.
Жорий йилнинг бошида Юрий Мильнер Павел Дуров каби бошқа россияликлар билан бирга “Forbes”дан уларни россиялик тадбиркорлар деб ҳисобламасликни сўради.
Сентябрь ойида “Тройка Диалог” сармоявий компаниясининг собиқ эгаси, асли арманистонлик Рубен Варданян Россия фуқаролигидан воз кечди. У тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасига кўчиб ўтганини маълум қилди.
Июнь ойида Қозоғистонда 10 йилдан ортиқ яшаган яна бир миллиардер, Freedom Finance инвестиция компанияси асосчиси Тимур Турлов Россия фуқаролигидан воз кечди ва шу йил Қозоғистон фуқаролигини олди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь