Уруш бошлангандан бери Украинадан неча киши қочгани айтилди

Олам

image

Россиянинг Украинага нисбатан босқини бошланганидан бери Украинадан Европа давлатларига келган қочқинлар сони 7 миллион 915 минг 287 нафарга етди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги сайтида айтилган. 

2023 йил 3 январь ҳолатига кўра, Украинадан вақтинчалик ҳимоя қилиш ёки Европадаги шунга ўхшаш миллий ҳимоя схемаларида рўйхатга олинган қочқинлар сони 4 миллион 905 минг кишидан ортиқни ташкил қилди. 

БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги маълумотларига кўра, 2022 йил 24 февралдан 2023 йил 3 январгача энг кўп қочқинларни Россия қабул қилган – 2 852 395. Ундан кейинги ўринларни Польша (1 553 707), Германия (1 021 667) ва Чехия (476 025) эгаллаган. 

Умуман олганда, 24 февралдан буён 17,1 миллиондан ортиқ киши Украинадан қўшни давлатларга, 9,1 миллиондан ортиқ киши эса қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.  


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг