Ўруновга клуби тилла iPhone совға қилди
Спорт
−
13 Ноябрь
2783Эроннинг "Персеполис" клуби ўзбекистонлик футболчиси Остон Ўруновга iPhone совға қилди. Бу ҳақда Ўруновнинг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
Маълум бўлишича, Эрон клуби ўтган мавсумда Эрон чемпионлигини қўлга киритган ўз футболчиларига тилла iPhone ҳадя қилган.
“Менинг Персеполисим”, деб ёзган Ўрунов ўз постида.
Маълумот учун, 23 ёшли футболчи шу йилнинг февраль ойида “Персеполис” аъзосига айланганди. У Теҳрон клуби сафида жами 23 та ўйинда қатнашиб, 8 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси кейинги йил ёзига қадар мўлжалланган.
Қайд этиш жоиз, ҳозирда Ўрунов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида бўлиб турибди. “Оқ бўрилар” эртага, 14 ноябрь куни Доҳада Қатар миллий терма жамоасига қарши Жаҳон чемпионати саралаши доирасида баҳс олиб боради.
LiveБарчаси