Ўртоқлик учрашувида “Барса” ва “Сити” жанговор дуранг қайд этди

Спорт

image

Кеча, 24 август куни Испаниянинг “Барселона” жамоаси ўз майдонида “Манчестер Сити”га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Учрашувда 3:3 ҳисобидаги жанговар дурранг қайд этилди.

Биринчи бўлимнинг 21-дақиқасида Альварес “Манчестер Сити”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орада 8 дақиқа ўтиб, Обамеянг мувозанатни тиклади ва дастлабки бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.

Иккинчи таймда биринчи бўлиб, “Барса” футболчилари тўп киритди. Френки де Йонг 66-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди – 2:1. Палмер эса 70-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.  Нидерландиялик ҳужумчи Депай 79-дақиқада “Барселона”нин учинчи голига муаллифлик қилди. Рияд Марез 90-дақиқада белгиланган пенальтидан унумли фойдаланди. Шу тариқа, учрашувда 3:3 ҳисобидаги жанговор дурранг қайд этилди.

Қайд этиш жоизки, ушбу учрашувни ўтказиш ортидан тушган пуллар амиотрофик латерал склероз билан касалланганларни даволаш учун сарфланади. Ушбу касаллик 2020 йил, июнда каталонияликлар собиқ дарвозабони ва мураббийи Хуан Карлос Унсуэда қайд этилганди.

Голлар: 0:1 – 21 Альварес, 1:1 – 29 Обамеянг, 2:1 – 66 де Йонг, 2:2 – 70 Палмер, 3:2 – 79 Депай, 3:3 – 90, пенальти Марез.

Барселона – Пенья (Тенас, 81), Сержи Роберто (Дест, 81), Пике (Эрик Гарсия, 57), Кунде (Кристенсен, 81), Альба (Бальде, 57), Бускетс (Пьянич, 72), Кессиэ (Гави, 57), де Йонг (Торрес, 72), Обамеянг (Депай, 57), Рафинья (Эз Абде, 72), Ферран Торрес (Фати, 46).

Манчестер Сити – Ортега, Льюис (Жоау Канселу, 46), Уокер (Стоунз, 46), Рубен Диаш (Мбете, 64; Бобб, 90), Серхио Гомес (Уилсон-Эсбранд, 46), Бернарду Силва (де Брюйне, 64), Филлипс (Родри, 57), Палмер, Фоден (Гюндоган, 65), Марез, Альварес (Холанд, 72).


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” “Манчестер Сити”

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг