Ўртасаройдаги карантин зонасига наша олиб кирмоқчи бўлишди

Жамият 7839
image

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида жойлашган “Ўртасарой” карантин марказига  гиёҳванд модда олиб киришга уриниш аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Жорий йилнинг 3 август куни Юқоричирчиқ тумани “Ўртасарой” карантин шаҳарчасида хизмат олиб бораётган Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан карантин шаҳарчасининг қурилиш ҳудудида ёлланма хизматчи бўлиб ишловчи 25 ёшли Т.А. назорат ўтиш жойида белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, унинг ёнидан қоғозга ўралган, (экспертиза хулосасига кўра) оғирлиги 2,83 гр марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Т.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 266
Рейтинг: 3
t
×