Ўртачирчиқда уй можаросига аралашган ҳокимлик ходими пичоқланди
3-саҳифа
−
21 январ 2021 9152 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида низоли уй масаласига аралашиб қолган туман ҳокимлиги ходими ўзаро жанжал қурбони бўлди. Тошкент вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ўртачирчиқда яшовчи фуқаро Б.А., 19 январь куни туманда жойлашган низоли хонадонга туман ҳокимининг эгалик ҳуқуқи бериш ҳақидаги қарори қабул қилинмаётганлиги, бунга туман ҳокимлиги ходими Т.С. тўсқинлик қилаётганлиги важидан у билан ўзаро жанжаллашган. Ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унинг қорин қисми ва чап оёғи сон қисмига уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 19 январь куни Ўртачирчиқ туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “б,л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи Б.А. Жиноят-процессуал кодекси талаблари асосида ушланган.
Ҳозирда Ўртачирчиқ туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август