Ўртачирчиқда эркак қўшнисини ўлдириб қўйди

Жамият 11249
image

Жорий йилнинг 4 июнь куни тахминан соат 02:00 да Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида қўшнилар ўртасидаги жанжал қотиллик билан якунланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Фуқаро 36 ёшли Н.Б. маст ҳолатда ўзи яшаб келаётган Гулистон кўчасида қўшниси 38 ёшли М.Ш. билан ўртасида келиб чиққан келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолган. Жанжал давомида Н.Б. қўшниси М.Ш.ни бош қисмига қаттиқ тўмтоқ жисм билан уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада М.Ш. биринчи тиббий ёрдам кўрсатилмасдан қолганлиги оқибатида олган оғир тан жароҳатлари билан 4 июнь куни 16:00 ларда ҳодиса жойида вафот этган ҳолатда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 347
Рейтинг: 3
t
×