Ўрта Чирчиқда аёл ва икки қизи заҳарланди. 13 яшар қиз вафот этди
Жамият
−
13 Ноябрь 2021
6365Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида аёл ва унинг икки қизи номаълум газдан заҳарланди. Қизлардан бири вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимининг ҳодисани ўрганиш учун комиссия тузиш тўғрисидаги қарорида сўз боради.
Маълум қилинишича, туманнинг “Адолат” маҳалласи, Фурқат кўчасидаги уйда яшовчи фуқаролар 1967 йилда туғилган Б.А., 1995 йилда туғилган М.М. ва 2008 йилда туғилган М.А. номаълум газдан заҳарланиб, Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез ёрдам бўлимига олиб келинган.
6 ноябрда 2008 йилда туғилган М.А. Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли Болалар шифохонасида вафот этган.
Шу сабабдан туманда бахтсиз ҳодиса содир бўлганда унинг сабабларини текшириш бўйича дастлабки зарур чораларни кўриш, бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш комиссияси таркиби тасдиқланди.
LiveБарчаси