Қуронбоев Молия вазирлиги Мирзиёевнинг таклифларини қандай рад этганини айтиб берди
Интервью
−
18 Февраль 2019
40302Айни кунларда Тошкентдаги “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида жуда катта бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Йўллар кенгайтирилиб, асфальт ётқизиляпти, автомобиллар учун майдонча ҳозирланяпти. Абу Райҳон Беруний ҳайкали "Беруний" метро бекати тарафга кўчирилди.
Бу ҳудудда сўнгги бор бунёдкорлик ишлари олиб борилганига охори тўкилган, яроқсиз ҳолга келиб қолган ётоқхоналар дуруст ҳолатга келтирилганига 10 йилдан ошди. Ўшанда ҳам бу ишларга Шавкат Мирзиёев бошчилик қилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ўша даврларни яхши эслайди. Боиси у бир вақтлар Ўзбекистон Миллий университетида фаолият олиб борган. Қуронбоев кўрганлари ҳақида гапираркан, Молия вазирлигининг собиқ корчалонлари ўша вақтдаги Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг таклифларини қўллаб-қувватламагани, шаҳарчадаги аҳволни яхшилаш учун пул ажратмаганини айтади.
“Бундан ўн беш йил аввалги “Ёшлик” талабалар шаҳарчасидаги қониқарсиз аҳволни кечагидек жуда яхши эслайман. 2005 йилда, ўша вақтда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимида фаолият олиб борган Шавкат Мирзиёев мазкур шаҳарчага келиб, аҳволни ўз кўзи билан кўрди. Фарзандларимизнинг яшаш шароити, таълим олиши учун яратилган ҳолат билан танишди. Талабалар тураржойлари, ювиниш хоналари, ҳатто ертўлаларигача тушиб кўрди-да, жуда хафа бўлди”, деб гап бошлайди Қуронбоев "Халқ сўзи"га берган интервьюсида.
Қаҳрамон Қуронбоевга кўра, Шавкат Мирзиёевнинг ўша вақтдаги таклифлари Молия вазирлиги тарафида пул йўқлиги важи билан қайтарилган.
“Болаларимиз қандай қилиб бундай ҳолатда яшаяпти? Шунча пул топсак, шунча олтинимиз, пахтамиз бўлса, нега фарзандларимиз бунақа хароб ҳолатда яшаши керак?” дея ниҳоятда қаттиқ куйинган эди. Шундан сўнг вазиятни ўнглаш мақсадида давлат раҳбарига таклиф киритади. Аммо Молия вазирлиги томонидан маблағ йўқлиги важ қилиниб, рад этилади.
Табиатан куйинчак, айниқса, ёшлар тақдирига бепарво муносабатга жим қараб туролмайдиган Шавкат Мирзиёев шаштидан қайтмади. Бу оғриқли масалани ҳал этишнинг бошқа йўлларини излай бошлади. Шаҳарчага барча давлат идоралари ва йирик корхоналар раҳбарларини таклиф қилиб, мавжуд аҳвол билан таништирди. Йиғилишда иштирок этганларнинг кўпчилиги қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун имкон доирасида ҳомийлик маблағларини ажратишга тайёр эканини билдирди.
Ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам узоқни кўзлаб, оқилона қарор қабул қила оладиган бир шахснинг ташаббуси билан мана шундай мураккаб муаммога ечим топилганди ўшанда. Бу нафақат ёшлар, балки улар тимсолида бутун халқимизни рози қилиш йўлидаги жасоратли қадам эди”, дейди Қаҳрамон Қуронбоев.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15