МДҲ миссияси Ўзбекистондаги сайлов бўйича асосий эътирозини очиқлади

Жамият

Ўзбекистонда Президент сайловида кузатувчилар учун яратилган шароитлар яхши, аммо сайлов участкаларида уларга етарлича ўриндиқлар ажратилмаган. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги кузатувчилар миссияси раиси Сергей Лебедев сайлов бўйича дастлабки хулосаларини бериб, шундай фикр билдирди.

“Биз барча сайлов участкаларида президентликка номзодлар ва сайловчилар ҳақида батафсил маълумотлар мавжуд. Бундан ташқари, сайловчилар участкада адашиб қолмаслиги учун барчаси тушунарли қилиб кўрсатилган”, деди Сергей Лебедев.

У сўзида давом этиб, сайлов жараёнида кузатилган камчиликларга ҳам тўхталиб ўтди. Лебедевга кўра, баъзи техник характердаги камчиликлар кузатилган.

“Сайловларни кузатиш давомида, унга нотўғри тайёргарлик кўрилган дейиш мумкин. Аниқ қилиб айтганда, кузатувчилар учун стуллар нотўғри қўйилган. Натижада улар сайлов жараёнини тўлалигича кузатиш имконига эга бўлмади. Биз дўстона тарзда Марказий сайлов комиссиясига кузатувчиларга кўпроқ имконият бериш кераклигини айтдик”, дейди Лебедев.

МДҲ миссияси раисининг таъкидлашича, бошқа техник камчиликлар ҳам кузатилган. Аммо у айтган жиҳатлар камчилик эканига шубҳа бор. Масалан, “урна” тегишлича қўйилмаган. 

Шу билан бирга, у МДҲ кузатувчилар ўз вазифасини бажариш учун ҳеч қандай тўсиққа учрамаганини, барча эшиклар очиқ бўлганини, барча саволларга жавоб олишганини маълум қилди.

“Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги кузатувчилари миссияси 2021 йил 24 октабрдаги сайловлар бўйича хулоса қилади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов кодекси талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилди, рақобатбардош, эркин, очиқ ва ошкора бўлди, шунингдек демократик сайловларнинг умумий эътироф этилган тамойилларига тўла жавоб берди”, деди Сергей Лебедев.

Кузатувчи сайловга тайёргарлик жараёнидаги ижобий ўзгаришлар тўхталиб, овоз бериш учун келган сайловчиларнинг рўйхатда номининг йўқлиги муаммоси ҳал этилганини таъкидлаб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ сайлов

Баҳолаганлар

632

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг