Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас! Андижонда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилган

Жамият

image

Ўзбекистон давлат раҳбари бошчилигида ижтимоий соҳа ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилишга нисбатан муросасиз кураш кетаётган бир пайтда Андижоннинг избосканида ўқитувчи ва ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Telegram’даги каналида хабар берилди.

Қайд этилишича, Андижон вилояти Избоскан тумани 7-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчилар ва ўқувчилар мажбуран ободонлаштириш ишларига жалб этилган. Мазкур ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўтказилган текширув натижасида ўз тасдиғини топган. 

Андижон вилояти Избосган тумани 7-умумий ўрта таълим мактаби директори А.Урмонов Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка ва ЭКОИҲнинг 3 баробари миқдорида жаримага тортилди.

Маълумот ўрнида, МЖКнинг 51-моддасига кўра, қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, меҳнатга бирон бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш – энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, – энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Мажбурий меҳнат

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг