Урганчдан Санкт-Петербургга учадиган парвоз кечиктирилди

Жамият

image

Бугун, 13 июнь куни Урганчдан Санкт-Петербург шаҳрига амалга оширилиши керак бўлган парвоз Россиянинг миллий байрами туфайли кечиктирилди. Бу ҳақда Урганч халқаро аэропорти матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур воқеа сабабли фуқаролар ўртасида бошланган турли тушинмовчиликлар сабаб, Урганч халқаро аэропорти директори Худайберган Курязов ва вилоят ҳокими Фарҳод Эрмановнинг шаҳсан ўзлари Урганч халқаро аэропортига келиб, фуқароларга юқоридаги холатлар тўғрисида маълумотлар берган ва уларга қулайлик яратиш мақсадида ҳоҳловчи йўловчилар чипта пулларини қайтариб олишлари мумкинлигини ёки муаммо ҳал бўлгунга қадар меҳмонҳонада кутишлари кераклигини айтиб, етиб олишлари учун 2 та автобус ажратган.

Бироқ кеч бўлишига қарамасдан парвоз билан боғлиқ муаммо бартараф қилинган ва йўловчилар Урганч-Тошкент йўналиши орқали Тошкентга ва у ердан Тошкент-Санкт Питербург йўналиши орқали Россияга етиб олишлари таъминланган. 

Aйни дамда барча йўловчилар юқорида кўрсатилган рейс бўйича парвозга кўтарилиб бўлишган.

“Яна бир бор таъкидлаб ўтамиз, Урганч халқаро аэропорти фақатгина йўловчи ва ҳаво кемаларига хизмат кўрсатади. Чипталар ва уларнинг нархлари билан шуғулланиш ваколатига эга эмас”, дейилади аэропорт баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

аэропорт

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг