Урганчда оҳак цехи 1,4 млрд сўмлик газни ўғирлагани аниқланди

Жамият

image

Хоразм вилоятининг Урганч туманида оҳак ишлаб чиқариш цехи газ тармоғига ноқонуний уланиб олгани аниқланди. Цех газ таъминоти корхонасига қарийб 1,5 млрд сўм зарар етгазган. 

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, Урганч туманининг “Беговот” қишлоғи, “Қўнғирот” маҳалласида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехи яширин йўллар билан, табиий газ ҳисоблагичисиз, юқори босимли газ тармоғига Д-50 мм бўлган полиэтилен қувур ёрдамида ноқонуний уланган. Шу тариқа 10 дона қўлбола ёндиргичдан фойдаланган ҳолда оҳак пиширилган.

Қайд этилишича, ушбу оҳак ишлаб чиқариш цехи 2020 йилнинг қиш мавсумида кафолатланмаган истеъмолчи сифатида табиий газ таъминотидан узилган. 

Хозирда мазкур истеъмолчи табиий газ тармоғидан ажратилган. Ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти ташкилотига етказилган зарар миқдори 1,4 млрд сўмни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

газ

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг