Ўнлаб Британия монархларини “кўрган” тошбақа туғилган кунини нишонлади
Бу қизиқ
−
13:01 738 2 дақиқа
Сайёрадаги энг кекса қуруқлик ҳайвони – Жонатан лақабли тошбақа Муқаддас Елена оролида яшашда давом этмоқда, тадқиқотчилар эса унинг узоқ умр кўришининг генетик механизмларини очишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда “Gizmodo” хабар берди.
Қайд этилишича, Жонатан тахминан 1832 йилда дунёга келган ва ўз ҳаёти давомида ўнлаб Британия монархлари ва дунё етакчиларининг алмашинувига гувоҳ бўлган. 1882 йилда у Сейшел оролларидан Муқаддас Елена оролига олиб борилган ва бугунги кунгача ўша ерда яшаб келмоқда. Катаракта туфайли кўриш қобилияти пасайганига ва ҳид билиш ҳиссини йўқотганига қарамай, судралиб юрувчи ажойиб иштаҳасини сақлаб қолган ва фаол турмуш тарзини олиб бормоқда.
Олимлар Жонатанга алоҳида илмий қизиқиш билдирмоқда, чунки улкан тошбақалар одатий тушунчадаги қариш жараёнларига деярли учрамайди. Уларнинг ҳужайралари ДНК шикастланиши ва онкологик касалликлардан ноёб ҳимояга эга. Тадқиқотчилар ушбу узоқ умр кўрувчилар геномининг шифрини очиш инсонларда ёш билан боғлиқ касалликларга қарши курашишнинг янги усулларини топишга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.
Деярли икки асрлик ҳаёти давомида Жонатан кўплаб тарихий воқеаларнигина эмас, балки матбуотда вақти-вақти билан пайдо бўлиб турган ўзининг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларни ҳам “бошдан кечирган”. Бугунги кунда оролнинг машҳур турғуни аҳволини ветеринарлар кечаю кундуз кузатиб бормоқда ва уни янги сабзавот ҳамда мевалардан иборат махсус рацион билан таъминламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2023 йилда дунё бўйича одамларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 73,3 ёшга етгани ва COVID-19 пандемиясидан олдинги даражага деярли қайтгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь