Университет мансабдори пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Навоий давлат университетининг мансабдор ходими 35 млн сўм пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Жумладан, Навоий давлат университетининг мансабдор ходими ушбу таълим даргоҳининг ўқув хоналарини таъмирлаб берган масъулияти чекланган жамиятга хизмат ҳақи сифатида тўланиши лозим бўлган 189 млн сўм пул маблағини МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб бериш эвазига таъмагирлик йўли билан 35 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълум бўлишича, мазкур мансабдор шахс муқаддам судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё ва Наманган вилоятларида тезкор ходим, бўлим бошлиғи ва юрисконсульт пора билан қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий пора университет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг