#UniTaniysizmi?

Жамият 13231

Хабарингиз бор, QALAMPIR.UZ #UniTaniysizmi? номли янги лойиҳани йўлга қўйган эди. Лойиҳанинг илк қаҳрамонлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг собиқ директори Комилжон Алламжонов бўлганди. 

Бу галги қаҳрамонимиз ширинсўзлиги билан маълуму машҳур бўлган, журналистлар назаридан четда қолмайдиган Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев. Хўш, Фарғона аҳли уни қанчалик танийди, Шуҳрат Ғаниев деганда қандай инсонни тасаввур қилишади?

Лойиҳа муаллифи Феруза Нажмиддинова Фарғона  кўчаларида турли ёшдаги респондентлар билан мулоқот қилди. Натижаларни эса юқоридаги видеода томоша қилишингиз мумкин. 

Шуҳрат Ғаниев  1968 йил 11 сентябрда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида туғилган.

1992 йилда  Тошкент давлат аграр университети, 2005 йилда Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган.

2012 йил 14 декабрдан буён  Фарғона вилоят ҳокими лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 667
Рейтинг: 3
t
×