Унинг “лойиҳасиман” — Қодиров Путиннинг хизматлари ҳақида гапирди

Олам 6911
image

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров ўзини “халқ хизматчиси” ва Россия Президенти Владимир Путиннинг “лойиҳаси” деб билишини айтди. Бу ҳақда у Instagram’даги жонли эфир пайтида маълум қилган. 

Қодиров эфирда обуначиларидан бирининг саволига жавоб бериб, тегишли баёнот берган. 

“Мен Чеченистон Республикасининг раҳбариман, бизнинг ўз гербимиз ва байроғимиз бор, мен Республиканинг сайланган раҳбари, Путиннинг “пиёда аскари”, Президентнинг лойиҳасиман, деб айтишим мумкин. Агар у энг қийин пайтларда менинг халқимни қўллаб-қувватламаганида, эҳтимол бугун бошқача бўлар эди”, деган Қодиров. 

У Путиннинг Шимолий Кавказда хавфсизлик ўрнатиш ва Чеченистонни тиклашдаги хизматларини таъкидлаб, Россия Президентининг ҳаракатлари ва қарорларини муҳим деб атаган. 

Маълумот ўрнида, Рамзан Қодиров 2011 йилдан буён Чеченистон Республикасига раҳбарлик қилади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 324
Рейтинг: 3
t
×