“Унинг кенг қалби бор”. “Арқадағ” Путинга таъриф берди
World
−
02 October 2021 6662 1 minute
Россия Президенти Владимир Путин оддий характерга эга инсон. Бу ҳақда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ТАСС ахборот агентлигига берган интервьюсида сўз очган.
Туркманистон раҳбарининг сўзларига кўра, Россия Президенти билан “ўта ишончли, очиқ, дўстона, жуда мазмунли” тарзда мулоқот қуриш мумкин.
“Путиннинг оддий феъл-атвори ва кенг қалби бор. У билан гаплашиш ҳар доим ёқимли”, деган Бердимуҳамедов.
Шунингдек, Туркманистон раҳбари Россия Президенти билан 2002 йилда, ўзи Бош вазир ўринбосари бўлган пайтида танишганини айтган.
“Туркманистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар икки стратегик шериклар муносабатларидир. Бу хусусият туркман-рус ҳамкорлиги ҳар томонлама, узоқ муддатли, ташқи конъюнктурага боғлиқ эмаслигини кўрсатади”, деган Бердимуҳамедов.
Live
All