“Уни тушуниш мумкин”. Путин Эрдўғанга жавоб қайтарди
Олам
−
22 Октябрь 2021
13727Россия Президенти Владимир Путин Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари ҳақида билдирган фикрига жавоб қайтарди. Путин бу ҳақда кеча, 21 октябрь куни Валдай конференциясида сўз очган.
“Туркия раҳбари нима учун бу ҳақда гапираётганини тушуниш мумкин, чунки у, эҳтимол, Туркия ҳам Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлиши мумкин деб ўйлайди. Лекин қарор қабул қилиш бизга эмас, ҳатто Россияга ҳам эмас. Бу масала консенсус жараёнида ҳал қилиниши керак. Мен бу ҳақда Президент Эрдўғанга айтдим: агар биз доимий аъзонинг вето ҳуқуқини йўқ қилсак, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўша заҳоти “ўлади”, деган Путин.
Эслатиб ўтамиз, Ражаб Тойиб Эрдўған БМТ ХКни ислоҳ қилиш кераклигини, инсоният тақдирини Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонган “бир ҳовуч” давлатларга ишониб бўлмаслигини айтганди.
Шундан сўнг, россиялик сенатор Алексей Пушков ҳам Эрдўғаннинг ушбу фикрига жавоб қайтарганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь